Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳудудлари ва Германиянинг Саксония-Анхальт федерал ери ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Январ 16, 2024. 11:38 • 2 дақ
• 145
БЕРЛИН, 16 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида элчи Дилшод Ахатов Германиянинг Саксония-Анхальт федерал ери Ландтаги (парламенти) президенти Гуннар Шелленбергер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Саксония-Анхальт федерал ери Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ўлкадир. Бугунги кунда томонларнинг турли компания ва ташкилотлари савдо-иқтисодий, илмий, инновацион ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Жумладан, ушбу федерал ердаги демографик вазиятни инобатга олган ҳолда, ўзбекистонлик ёшларни бу минтақадаги корхоналарга ишлашга жалб этиш имкониятлари немис томонида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Бу борада «GP Günter Papenburg AG» ва «GfM Gruppe» компаниялари томонидан ўзбекистонликларни Германияда ишга жойлаштириш жараёни йўлга қўйилган. Суҳбат чоғида ушбу йўналишни янада фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Немис томони Германияда ўрта махсус малакадаги кадрларнинг кескин танқислиги кузатилаётган бир пайтда Саксония-Анхальт ва Ўзбекистон ўртасида республикамиз фуқароларини федерал ердаги корхоналарда ишга жойлаштириш борасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадга мувофиқлигини қайд этди. Бу борада Ўзбекистон ёшларини дуал касбий таълим асосида ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш ва кейинчалик ишга жойлаштириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Саксония-Анхалт ҳудудларида кўплаб тарихий обидалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, томонлар туризм ва маданият, тарихий обидаларни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар. Икки томоннинг тегишли муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади