Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ жойларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширади

Июль 30, 2025. 07:33 • 54 сония

677
Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ жойларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширади

БУДАПЕШТ, 30 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия давлат бошқаруви ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Тибор Наврачич билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни давлат бошқаруви, рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш, ҳудудлараро ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Венгрия томони фаол тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш, жумладан, қишлоқ жойларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш