БАА Ўзбекистондан гилам тўқувчи ҳунарманд-усталарни ҳунар ўргатишга таклиф қилмоқда
Сентябрь 18, 2025. 12:54 • 52 сония
• 319
ДУБАЙ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Камол Икромов "Фотима бинт Мохаммед бин Зайед" фонди ижрочи директори Майванд Жабаркҳли билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, республикамиздаги инвестиция муҳити ва хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш, туризм соҳасида ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишидаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Фонд ижрочи директори Майванд Жабаркҳли Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди. У ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган "Duty Free"да савдо расталарини ташкил қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, ўзбекистонлик гилам тўқувчи ҳунарманд аёлларни тажриба алмашиш ва касбий таълим бериш учун БААга сафарини уюштириш таклиф этилди.
Учрашув якунида, билдирилган таклифларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида мулоқотни давом эттириш юзасидан аҳдлашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади