ЖССТ Ўзбекистон билан тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
Апрель 08, 2024. 11:54 • 2 дақ
• 230
ЖЕНЕВА, 8 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ЖССТ раҳбарига Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сўнгги йилларда ЖССТ билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Хусусан, кадрлар тайёрлаш, шифокорларнинг малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш, ўзаро тажриба ва билим алмашиш йўналишларидаги биргаликдаги ишлар қайд этилди.
Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар ЖССТ мақсад ва вазифаларини тўлиқ акс эттираётганини, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва малакали тиббий ёрдам олиш, давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмини ошириш, шунингдек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳуқуқи сингари ишлар Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг эканини билдирди.
"Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар соғлиқни сақлаш хизматларидан ҳамма фойдаланишни таъминлайдиган ЖССТ Глобал кун тартибига мос келишидан мамнунман", деди у.
Шу билан бирга, учрашувда ЖССТ билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Оролбўйи ҳудуддида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ўртасида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, юқумли бўлмаган, респиратор ва онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашни янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
ЖССТ ва "Замин" халқаро жамоат фонди ўртасида тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунида бош директор ЖССТ Ўзбекистон томони билан конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма тадбирларни ташкил этишни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади