Logo

Афғонистон Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни янги поғонага олиб чиқишга қизиқиш билдирмоқда

Сентябрь 24, 2024. 15:26 • 42 сония

227
Афғонистон Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни янги поғонага олиб чиқишга қизиқиш билдирмоқда

ҚОБУЛ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Афғонистон Олий таълим вазирлиги ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Сулаймон Несар Ҳусайнхайл билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

 Афғонистон томони Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизда ёш авлоднинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.


Томонлар икки давлатнинг етакчи олий ўқув юртлари ва илмий марказлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек тили ва бошқа мутахассисликлар бўйича ўқитувчилар тайёрлаш бўйича қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Илмий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.


Афғонистон вакиллари Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни, хусусан, икки давлатнинг етакчи университетлари ўртасида тўғридан-тўғри академик ришталарни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро конференцияларда иштирок этиш ва қўшма семинарлар ўтказишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш