Logo

Ўзбекистон ва Украина туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Ноябрь 29, 2023. 17:55 • 54 сония

1366
Ўзбекистон ва Украина туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда

КИЕВ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Курманов  Украина давлат туризмни ривожлантириш агентлиги раиси Мариана Олеськив билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мариана Олеськив жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясида Украина делегация раҳбари сифати иштирок этганини таъкидлади.


Унинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда туризм соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар ва мамлакат салоҳиятини жаҳонга танитиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат республиканинг жаҳон аренасидаги имижини яхшилашга, балки хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимининг ошишига замин яратмоқда.


«Ҳеч, шубҳа йўқки, Самарқандда ташкил этилган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясидан сўнг барча иштирокчилар мамлакатингизга саёҳат қилишни ўз режаларига киритдилар, – деди у. – Ушбу халқаро тадбирнинг барча иштирокчилари мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий мероси, Ўзбекистоннинг қадимий Буюк ипак йўлида савдо маркази сифатида тутган муҳим ўрни, шунингдек, буюк ўзбек олимларининг улкан мероси ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди».


Музокаралар якунида икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ўзаро мулоқотларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш