Тель-Авив шаҳрида Исроил билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 23, 2024. 09:31 • 41 сония
• 190
ТЕЛЬ-АВИВ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Аминов Исроилнинг «Sapir Medical Clinic» компанияси бош директори ва ушбу мамлакатнинг тиббий туризм ассоциацияси раиси Марк Каценельсон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда асосий урғу Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш, қўшма таълим ва амалий дастурларни амалга ошириш ҳамда юртимизда Исроил клиникасини очишга қаратилди.
Марк Каценельсоннинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Исроилнинг илғор тиббий технологияларидан муваффақиятли фойдаланиш мумкин, бу эса, албатта, тиббий таълим, тиббий хизматлар кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.
Учрашув якунида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор муассасалар билан биргаликда тиббий туризм доирасида Ўзбекистонга хорижлик беморларни жалб этиш, ўқув-амалий дастурлар ҳамда республикамизда Исроил клиникасини барпо этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади