Logo

Польшада "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Декабрь 25, 2024. 17:04 • 2 дақ

150
 Польшада "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

ВАРШАВА, 26 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Варшава шаҳрида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда IT-сектори, банк соҳаси, Польшадаги Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмаси вакиллари, Варшава университетлари талабалар уюшмалари, шунингдек, Ўзбекистон, Польша, Туркия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ҳиндистонлик 40 дан ортиқ талабалар иштирок этишди.

Ўйин гуруҳ мусобақаси шаклида бўлиб ўтди, унда иштирокчилар мантиқий фикрлаш, жамоавий ишлаш ва масалаларни ҳал қилишда креатив ёндашув кўникмаларини намойиш этдилар. Интеллектуал иштиёқ ва қизғин муҳокамалар тадбирни ҳам ўйинчилар, ҳам томошабинлар учун қизиқарли ўтишини таъминлади.

Мусобақада "Sudoku", "IT Club" ва "Registon" жамоалари ғолиб бўлиб, уларга Элчихона томонидан совғалар топширилди. Бундан ташқари, мусобақанинг барча жамоалари тадбирдаги фаол иштироки ва ҳиссаси учун ташаккурномалар билан тақдирланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон шаҳарларининг туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, барча иштирокчилар анъанавий ўзбек паловидан баҳраманд бўлишди. Тадбир хориждаги ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва чет эллик талабаларни ноёб ўзбек интеллектуал мероси - "Заковат" ўйини билан таништириш имконини берди.

Иштирокчилар "Заковат" ўйинининг формати маърифий бўлгани ва ёрқин таассурот қолдиргани, дўстлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратишга ҳисса қўшганини таъкидладилар. Талабалар бундай учрашувларда иштирок этишда давом этиш истагини билдириб, уларнинг алоқаларни жипслаштириш ва қўллаб-қувватлашдаги аҳамиятини алоҳида эътироф қилдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш