Logo

Венгрия компанияси Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инновацион ғояларни татбиқ этишга қизиқиш билдиряпти

Октябрь 02, 2024. 15:18 • 47 сония

341
Венгрия компанияси Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инновацион ғояларни татбиқ этишга қизиқиш билдиряпти

БУДАПЕШТ, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Visible Crossing" компанияси бош директори Ласло Надь билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тармоқда инновацион ғояларни татбиқ этиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ласло Надь компания томонидан кўплаб йўл транспорт ҳодисалари таҳлили қилинган ҳолда, стратегик ривожланиш йўналишлари доимий равишда ишлаб чиқилишини таъкидлади. Қайд этилишича, бундан кўзланган асосий мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни олдини олиш бўйича аниқ ечимларни топишдан иборат.

Компания ушбу йўналишда ўзининг қатор ноу-хау таклифларини ишлаб чиққан.

"Visible Crossing" компанияси бош директори мазкур соҳада Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга иштиёқи баландлигини ва бунга инвестицияларни йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида "Visible Crossing" компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимотини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш