Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Истанбулда Бангладеш ташқи ишлар маслаҳатчиси билан учрашди
Июнь 22, 2025. 02:55 • 32 сония
• 328
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштироки доирасида Бангладеш ташқи ишлар маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бангладеш ташқи ишлар маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн жаноблари билан учрашишдан мамнун бўлдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо, сармоя ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.
Бангладеш билан минтақавий ҳамда кўп томонлама платформаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжуд деб ҳисоблаймиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди