Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Июнь 11, 2025. 20:00 • 42 сония

586
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен хонимни бугун ТИВда кўришдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлиги жадал ривожланаётгани борасида фикр юритдик, хусусан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, самарали бошқарув ва инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларга эътибор қаратдик. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги Ўзбекистон- Финляндия икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқдик.

Ҳамкасбимнинг ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришга бўлган интилишини юксак қадрлаймиз ва келгусида ҳам самарали алоқаларимиз изчил давом этишига ишонамиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш