Ўзбекистон ва Иордания ТИВ раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан конструктив фикр алмашдилар
Июнь 22, 2025. 01:37 • 33 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштироки доирасида Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан конструктив фикр алмашдик. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқдамиз, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётга кўмаклашишга қаратилган қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.
Ўзбекистон Иордания билан яқин ва дўстона алоқаларни юқори қадрлайди ва ушбу шерикликни янада чуқурлаштиришга умид қилади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди