Ўзбекистон ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари икки томонлама сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда маданий алмашинувни мустаҳкамлашдан манфаатдорликларини тасдиқладилар
Июнь 22, 2025. 02:25 • 37 сония
• 96
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштироки доирасида Ироқ Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ироқ Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн жаноблари билан мазмунли учрашув ўтказганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда маданий алмашинувни мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро манфаатдорлигимизни яна бир бор тасдиқладик. Икки томонлама муносабатларда ҳали тўлиқ кашф қилинмаган салоҳият мавжудлигини эътироф этиб, турли соҳаларда юқори даражадаги алоқалар ва амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди