Япония ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи Самарқанддан бошланди
Август 27, 2025. 14:20 • 34 сония
• 353
ТОШКЕНТ, 27 август. /"Дунё" АА/. Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такешининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи кеча Самарқанднинг иқтисодий ва маданий мероси билан танишишдан бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келган Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши жанобларини кутиб олдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.– Ҳамкасбим яқинда Самарқандга амалга оширган сафарида нафақат кўп асрлик маданий мерос, балки унинг динамик иқтисодий салоҳияти, келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек япон компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.
Ишончимиз комилки, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик, айниқса ишбилармон доиралар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда катта салоҳиятга эга".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди