Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Икки томонлама муносабатларимиз умумий тарих ва бой маданий меросга таянган ҳолда мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланмоқда
Сентябрь 26, 2025. 11:56 • 38 сония
• 229
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама муносабатларимиз умумий тарих ва бой маданий меросга таянган ҳолда мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланмоқда. Шу руҳда биз стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Ўзбекистон ва Тожикистон дўстликни янада чуқурлаштириш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликка асосланган умумий келажакни биргаликда барпо этишга содиқдир".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди