Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш вазири билан учрашди
Июнь 12, 2025. 21:32 • 35 сония
• 596
ТОШКЕНТ, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш вазири Қайс бин Муҳаммад бин Муса ал-Юсуф билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш вазири Қайс бин Муҳаммад бин Муса ал-Юсуф жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ўзаро сармоя киритишнинг янги имкониятларини ўрганишга қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва инновацион ўсишни рағбатлантириш бўйича фикр алмашдик".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди