Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳада Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири билан учрашди

Май 04, 2026. 20:00 • 2 дақ

386
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳада Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 май / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳада Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний жаноблари билан мазмунли ва самарали учрашув ўтказдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Доҳа шаҳрида кўрсатилган меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдириб, муносабатларининг асосини ташкил этувчи дўстлик ва ўзаро ишончни яна бир бор ҳис этдик.

Учрашув давомида минтақавий ва халқаро вазият юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Барқарорликни таъминлаш, кескинликни камайтиришда вазминлик, мулоқот ва дипломатиянинг ўрни ҳақида фикр алмашдик”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш