Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳада Қатарнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Май 04, 2026. 20:00 • 1 дақ
• 318ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳада “Artan Holding” компанияси асосчиси ва раиси Натра Абдулла ҳамда “Qatar Industrial Manufacturing Company” компанияси президенти Абдураҳмон бин Абдулла Ал-Ансари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Artan Holding” компанияси асосчиси ва раиси Натра Абдулла ҳамда “Qatar Industrial Manufacturing Company” компанияси президенти Абдураҳмон бин Абдулла Ал-Ансари билан суҳбатимиз самимий руҳда кечди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳар икки компаниянинг саноат ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришдаги роли ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Компанияларни жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф этдик”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

