Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Доҳада Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
Май 04, 2026. 19:50 • 2 дақ
• 380
ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Доҳа шаҳрида Қатар Давлати Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан самарали учрашув ўтказилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Делегациямизга кўрсатилган ҳурмат учун самимий миннатдорлик билдирдик.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний номига йўллаган самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказдик.
Учрашув давомида минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиб, Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратдик ҳамда вазиятни барқарорлаштиришда мулоқот ва дипломатиянинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдик.
Шунингдек, стратегик шериклик даражасига кўтарилган муносабатларининг истиқболларини кўриб чиқдик.
Умумий манфаатлар ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишимизни таъкидладик”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси