Ўзбекистон ва Куба ТИВ раҳбарлари икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар
Сентябрь 26, 2025. 10:43 • 31 сония
• 239
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида вазирликларимиз ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўювчи Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзоладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди