Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар масалаларини ва Исроил-Эрон можаросининг кескинлашуви оқибатида юзага келган минтақавий вазиятни муҳокама қилдилар
Июнь 16, 2025. 16:23 • 43 сония
• 550
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларимизнинг барча жабҳаларда изчил ривожланаётганига эътибор қаратдик.
Ўзбекистон–Озарбайжон кун тартиби олий ва юқори даражадаги алмашинувлар, икки ва кўп томонлама тадбирлар, жумладан, ИҲТ вазирлар йиғилиши каби тадбирлар билан бой.
Шунингдек, Исроил–Эрон можаросининг кескинлашуви оқибатида юзага келган минтақавий вазият ҳақида фикр алмашиб, тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидладик".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди