Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари минтақавий тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда дипломатиянинг муҳим ўрнини таъкидладилар
Июль 15, 2025. 20:26 • 40 сония
• 541
ТОШКЕНТ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хитойнинг Тяньжин шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Узоқ асрлик умумий тарихимиз, маданиятимиз ва иқтисодий ҳамкорликка асосланган Ўзбекистон-Эрон тарихий бой ва кўп қиррали муносабатларини янада чуқурлаштириш борасида фикр алмашдик.
Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бораётганини таъкидладик, ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик. Ўзаро манфаатли соҳаларда алоқаларимизни ривожлантириш бўйича катта фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигига эътибор қаратдик.
Минтақавий тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда дипломатиянинг муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди