Logo

Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда икки мамлакат етакчилари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар

Июнь 30, 2025. 19:52 • 39 сония

547
Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда икки мамлакат етакчилари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Италия Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Италия Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Антонио Таяни жаноблари билан очиқ ва самарали телефон мулоқотимиз бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Италия ўртасидаги стратегик шерикликнинг барча йўналишлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилдик. Давлат Раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдик. 2025 йил учун кун тартибимиз турли даражадаги тадбирларга бой".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш