Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Тяньжинда кўп томонлама ҳамкорлик орқали умумий мақсадларга эришиш йўлларини муҳокама қилдилар
Июль 16, 2025. 12:30 • 45 сония
• 526
ТОШКЕНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тяньжин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан учрашишдан доимо мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувимиз давомида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш, барқарорликни таъминлаш ва кўп томонлама ҳамкорлик орқали умумий мақсадларимизга эришиш йўлларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳаракатларимиз халқларимиз манфаатларига хизмат қилади".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 15 июль куни Тяньжин шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди