Logo

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Чўлпонотада музокара ўтказдилар

Июль 30, 2025. 20:36 • 44 сония

512
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Чўлпонотада музокара ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 30 июль. /"Дунё" АА/. Бугун расмий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Стратегик ҳамкорлигимизни, айниқса савдо, иқтисодий ҳамкорлик ва чегараолди инфратузилмасини ривожлантириш каби йўналишларда чуқурлаштириш бўйича самарали ва очиқ мулоқот олиб бордик. Шунингдек, минтақавий интеграция ва барқарор ривожланиш йўналишларида ҳаракатларимизни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдик.

Музокараларимиз якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладик.

Амалдаги ижобий тенденция ва ташаббусларни халқларимиз учун узоқ муддатли натижаларга айлантириш бўйича биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш