Ўзбекистон ва Ўмон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида Исроил-Эрон можароси кескинлашувининг кучайиши ва унинг минтақавий барқарорликка таъсиридан хавотир билдирдилар
Июнь 16, 2025. 19:20 • 38 сония
• 662
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки ва кўп томонлама кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашиб, Ўзбекистон-Ўмон муносабатлари мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиб бораётганини яна бир бор таъкидладик.
Шунингдек, Исроил-Эрон можароси кескинлашувининг кучайиши ва унинг минтақавий барқарорликка таъсири тўғрисида фикр алмашдик".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди