Logo

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Август 23, 2025. 09:12 • 39 сония

506
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 23 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.


Шунингдек, яқинлашиб келаётган икки томонлама тадбирлар ҳамда минтақамизда ишонч ва ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган халқаро ва минтақавий майдонлардаги қўшма саъй-ҳаракатларни ҳам кўриб чиқдик".

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш