Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистон элчисини қабул қилди

Август 11, 2025. 19:02 • 35 сония

88
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистон элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

 "Бугун ТИВда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзода жанобларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари диққатимиз марказида бўлди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мунтазам алмашинувларга кўмаклашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик".

Эслатиб ўтамиз, Абдужаббор Раҳмонзода 2021 йил 25 август куни Ўзбекистон Президентига Тожикистоннинг мамлакатимиздаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.


"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш