Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

Июль 18, 2025. 10:31 • 42 сония

326
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

ТОШКЕНТ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари билан учрашувдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биродар ва қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интилмоқдамиз.

Учрашувимиз давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темир йўли бўйича ҳадли битимни муҳокама қилдик. Бу минтақавий интеграция йўлидаги муҳим қадамдир.

Ўзбекистон ҳукумати инфратузилма, логистика, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим, деб ҳисоблаймиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш