Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда Украина ташқи ишлар вазири билан учрашди
Сентябрь 26, 2025. 11:43 • 33 сония
• 248
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик каби икки томонлама муносабатларимиздаги долзарб масалаларни, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.
Учрашувимиз Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги мулоқотни янада чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда халқларимиз манфаатлари йўлида янги имкониятларни очиш борасидаги қатъий интилишимизни тасдиқлади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди