Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири билан учрашди
Сентябрь 26, 2025. 11:02 • 36 сония
• 246
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан учрашишдан доим мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, энергетика ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича самарали суҳбат ўтказдик. Бўлажак икки томонлама тадбирларимизнинг кун тартиби сермазмун ва истиқболли.
Учрашувимиз Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорликни яна бир бор тасдиқлади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди