Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари Термизда Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилдилар
Июнь 15, 2025. 07:44 • 41 сония
• 614
ТОШКEНТ, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Максим Риженков кеча биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ва "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасига ташриф буюрдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Ҳамкасбим, Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ва "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасига ташриф буюрдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бу ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ мижозларни жалб қиладиган замонавий савдо, меҳмонхона, тиббий, логистика ва таълим муассасаларига эга ноёб жой. Биз ушбу ҳудудга кўпроқ беларусь корхоналарини жалб қилиш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон Ҳукумати қўшниларимиз ва ҳамкорларимиз билан жадал иқтисодий алоқалар кўламини янада кенгайтириш тарафдори".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди