Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга бўлган интилишларини тасдиқладилар
Сентябрь 26, 2025. 12:06 • 33 сония
• 252
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон халқларимиз манфаатлари йўлида Беларусь билан ҳамкорликни янада кенгайтиришда давом этади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди