Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар
Август 27, 2025. 20:39 • 37 сония
• 418
ТОШКЕНТ, 27 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, шунингдек, бўлиб ўтадиган кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдик.
Савдо, инвестиция, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди