Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар
Апрель 25, 2025. 22:06 • 36 сония
• 95
ТОШКЕНТ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари билан телефон орқали самимий мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги тобора мустаҳкамланиб бораётган шерикликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Мулоқотимизда Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Савдо, инвестициялар ва ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, шунингдек, минтақаларимизда тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш борасидаги умумий интилишларимизни яна бир бор таъкидладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди