Россия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Июнь 13, 2025. 09:04 • 37 сония
• 128
ТОШКЕНТ, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Россия элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Россиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгинов жанобларини бугун ТИВда қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Муҳокамаларимиз Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик ва стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларига бағишланди. Биз алоқаларни чуқурлаштириш ва мамлакатларимиз учун манфаатли қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Жаноб Элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги ватандошлар билан ишлаш департаментининг собиқ директори Олег Мальгинов 2021 йил 5 мартдан буён Ўзбекистондаги элчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди