Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва янги ўсиш нуқталарини топишни мақсад қилган

Июль 28, 2025. 18:50 • 39 сония

509
Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва янги ўсиш нуқталарини топишни мақсад қилган

ТОШКЕНТ, 28 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан Ўзбекистон-Туркманистон икки томонлама кун тартибидаги бир қатор масалаларни муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. –Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги "ўсиш нуқталари"ни яратиш, бўлажак минтақавий ва халқаро тадбирлар ҳамда бошқа кўплаб муҳим мавзулар диққатимиз марказида бўлди.

Сўнги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Халқларимиз манфаати йўлида мавжуд имкониятлар янада кўпроқ".

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш