Чўлпонотада Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Июль 24, 2026. 19:58 • 2 дақ
• 62
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чўлпон-Ота шаҳрида Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан учрашишдан доим мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигининг янги суръатини амалий натижалар билан бойитиш борасидаги навбатдаги қадамларни белгилаб олдик. Ўзаро савдони кўпайтириш, транспорт боғлиқлигини кучайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш учун биргаликда ишга солишимиз мумкин бўлган улкан салоҳият мавжуд.
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги яқин ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси