Чўлпонотада Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Июль 24, 2026. 19:30 • 2 дақ

71
Чўлпонотада Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чўлпонотада Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи жаноблари билан мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Яқин Шарқ минтақасида кескинлик давом этаётганидан жиддий ташвиш билдириб, бундай шароитда вазминликни сақлаш ва мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини алоҳида таъкидладик.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида яқин ва ишончли мулоқотни давом эттиришга тайёрлигимизни тасдиқладик”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш