Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Май 16, 2024. 16:59 • 51 сония
• 567
ТОШКЕНТ, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Даниянинг янги элчиси этиб тайинланган Якоб Хеннингсенни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқларини топшириш учун мамлакатимизга келган Даниянинг Ўзбекистондаги Элчиси Якоб Хеннингсен жанобларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Учрашувимиз давомида Ўзбекистон-Дания икки томонлама муносабатларининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдик ва келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб Элчига алоқаларимизни мустаҳкамлашдаги мақсадларига эришишда муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январда ўрнатилган. Эътиборлиси, Дания Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган биринчи Европа давлати ҳисобланади.
Мамлакатимизга тайинланган янги элчи 52 ёшда. Тажрибали дипломат Дания Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва хориждаги қатор элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2022 йилдан бери у Даниянинг Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги (қароргоҳи Москва шаҳрида) элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди