Logo

Қозоғистон ОАВ: Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилмоқда

Ноябрь 24, 2024. 13:51 • 2 дақ

117
Қозоғистон ОАВ: Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилмоқда

ОСТОНА, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Инфозакон" нашрида "Оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги – Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг гаровидир" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани қайд этилган. Маълум қилинишича, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизда 10 дан ортиқ қонун қабул қилинди.

Қайд этилишича, янгиланган Конституция сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги энг муҳим қадам бўлди. Бу оммавий ахборот воситалари эркинлигини, уларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқини амалга оширишини қатъий кафолатлайди.

"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун масъулиятни ошириш кўзда тутилган фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқларини амалга ошириш", – дейилган мақолада.

Нашрда маълум қилишича, Стратегиянинг устувор мақсадларидан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситаларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

"Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ходимларига давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак алоҳида эътиборга лойиқдир. Масалан бир йилдан ортиқ вақт давомида оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилди. Шунингдек, ўнлаб журналистлар малакасини ошириш, оммавий ахборот воситаларининг нуфузли тадбирларида иштирок этиш учун давлат ҳисобидан хорижий мамлакатларга юборилди", – дейилади мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш