Logo

Шаҳраиз Ашраф Малик: Ўзбекистон Покистон учун катта савдо имкониятига эга давлат

Ноябрь 11, 2025. 17:52 • 2 дақ

269
Шаҳраиз Ашраф Малик: Ўзбекистон Покистон учун катта савдо имкониятига эга давлат

ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон–Покистон бизнес конференциясига ташриф буюрган Покистоннинг Равалпинди Савдо-саноат палатаси раиси Шаҳраиз Ашраф Малик "Дунё" АА учун интервьюсида Тошкентдаги нуфузли тадбирлар жараёнида олган таассуротлари ҳақида ўз фикрларини билдирди:

– Ўзбекистонда бўлишимдан жуда мамнунман. Бу мамлакат бой тарих ва улкан салоҳиятга эга. Айнан шунинг учун биз бу ерга келдик. Мамлакатда савдо ва бизнес имкониятлари жуда кенг. Ўзбекистон қуруқлик давлати бўлишига қарамай, Покистон орқали минтақавий савдо ва логистика имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодий ривожланишга эришиши, бизнинг портларидан фойдаланиб, катта иқтисодий фойда кўриши мумкин. Делегациямиз етакчи компания ва инвесторларни ўз ичига олади. Мақсадимиз – икки томонлама савдони сезиларли даражада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдир.

Шунингдек ўқинг

Икки давлат ҳукуматлари кейинги икки йил ичида ўзаро савдони 2 миллиард АҚШ долларига етказишни мақсад қилган. Бунга эришиш эса катта саъй-ҳаракат ва мустаҳкам ҳамкорликни талаб қилади. Шу аснода, биз Покистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ҳамда мамлакатимиздаги элчининг барқарор ва дўстона қўллаб-қувватлашидан катта куч олдик. Элчи бизни илиқ кутиб олди ва Равалпинди Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилган ташаббуслар аҳамиятини юқори баҳолади.

Асосий мақсадимиз аниқ: барқарор ва самарали савдо алоқаларини йўлга қўйиш. Турли инвестор ва компаниялар ўзаро ҳамкорлик меморандумларни имзолади. Бу икки томоннинг ҳамкорликка бўлган жиддий ёндашувини намоён этади. Шу каби тадбирлар Покистон–Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий шерикликнинг стратегик аҳамиятини янада очиб беради. Ишонаманки, муносабатларимиз келгуси йилларда ҳам кенгайиб, мустаҳкам пойдевор устида ривожланаверади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш