Logo

Анас Файяд Карман: Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўлиши мумкин

Сентябрь 18, 2025. 12:35 • 2 дақ

265
Анас Файяд Карман: Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўлиши мумкин

НАМАНГАН, 18 сентябрь. /Дунё" АА/. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Карман "Дунё" АА интервьюсида Наманганда ўтаган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини баён қилди.

– Бу халқаро ҳамжамият учун жуда муҳим форум. Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш борасида эришган ажойиб ютуқларини қайд этди. Жаҳон банки вакиллари ҳам ўз тақдимотларида жаҳон кўрсаткичлари билан таққослаганда мамлакат натижаларини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистонда камбағаллик даражаси жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан деярли икки баравар тез қисқармоқда.

Бугунги кунда бу кўрсаткич 6,8 фоизни ташкил этади ва бу ажойиб ютуқ. Камбағалликка қарши курашишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётган тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган ҳолда ислоҳотлар жадаллигини сақлаб қолиш муҳим. Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши керак. Бироқ муаммони кўп қиррали камбағаллик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш муҳим, деб ўйлайман. Бу нафақат аҳолининг даромади, таълим даражаси, одамларни муносиб яшаш ва муваффақиятга эришиши ва бошқа омилларга бевосита таъсирини ҳам ҳисобга олишни англатади.

Албатта, бу натижаларга кейинги саккиз-тўққиз йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли эришилди. Шу вақт ичида камбағаллик даражаси 6,8 фоизга туширилиб, 7,5 миллионга яқин одам камбағалликдан чиқарилди. Бу тизимли ва изчил саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш