Logo

Лондонда Ўзбекистон миллий либослари ва аксессуарлари савдо дўкони очилди

Апрель 23, 2025. 11:21 • 46 сония

224
Лондонда Ўзбекистон миллий либослари ва аксессуарлари савдо дўкони очилди

ЛОНДОН, 23 апрель /"Дунё" АА/. Буюк Британия пойтахтининг нуфузли сайёҳлик ҳудудларидан бирида "Teplo Store" номли биринчи ўзбек миллий кийимлари савдо дўкони очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Teplo" бренди асосчиси ҳамюртимиз, Лондон мода коллежи талабаси Чарос Камоловадир. Унинг лойиҳаси Ўзбекистондаги креатив индустрия вакиллари ва маҳаллий брендларни бирлаштиради.

"Teplo Store"да Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 100 дан ортиқ дизайнер ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Тўплам кенг турдаги маҳсулотларни, хусусан замонавий кийим-кечак ва аксессуарлардан тортиб, анъанавий техникалар (сўзана, икат, кулолчилик ва бошқалар) ёрдамида қўлда ясалган буюмларни ўз ичига олади.

Савдо дўконининг расмий очилиш маросими Британиянинг нуфузли нашрлари эътиборини тортган "Teplo Store London - From the Silk Road to Soho" кенг кўламли реклама кампанияси доирасида ўтказилди ва у ижтимоий тармоқларда катта аудиторияни қамраб олди.

"Teplo Store" иш бошлаган дастлабки соатларданоқ Лондон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш