Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3200 нафарга етди, шундан 1405 нафари вафот этди

Июль 28, 2026. 19:30 • 2 дақ

70
Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3200 нафарга етди, шундан 1405 нафари вафот этди

ДАКАР, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Конго Демократик Республикасида Эбола инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 3200 тага етди, шундан 1405 нафари вафот этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Reuters” агентлигининг хабар беришича, Конгода Эбола вируси тарқалиши давом этар экан, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари 3 минг 200 тага етди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий маълумот берган.

Эпидемия бошланганидан буён вирус оқибатида 1 минг 405 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳукумат касаллик тарқалишини чеклаш мақсадида юқори хавфли ҳудудларда тиббий кузатув, беморларни изоляция қилиш ва аҳолини хабардор қилиш ишларини кучайтирмоқда.

Эбола инфекцияси юқумли ва ўлим даражаси юқори бўлган вирусли касаллик бўлиб, у инсонлар ўртасида тана суюқликлари орқали юқади. Мутахассислар касалликни барвақт аниқлаш, беморларни тезкор даволаш ва эмлаш тадбирлари эпидемияни назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда.

Конго илгари ҳам Эбола эпидемиялари билан бир неча бор тўқнаш келган бўлиб, айниқса мамлакатнинг шарқий ҳудудларидаги хавфсизлик муаммолари ва чекланган тиббий инфратузилма касалликка қарши курашни қийинлаштирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш