Британия компаниялари Ўзбекистон тоғ-кон металлургия соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда
Ноябрь 22, 2024. 10:59 • 34 сония
• 570
ЛОНДОН, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тоғ-кон металлургия ва геология вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг британиялик маслаҳатчиси Петер Маргеттс ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Петер Маргеттс Буюк Британиядаги компаниялар Ўзбекистонда қазиб олинадиган ер ости бойликларига, жумладан мавжуд ва истиқболли конлар билан алоқаларни ўрнатиш ва ўз сармояларини киритишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Британиялик маслаҳатчи Қашқадарё вилоятида янги кон барпо этиш борасида қўшма ҳаракатларни олиб бориш, британ инвесторларини жалб қилишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу соҳада Буюк Британия компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси