Ўзбекистон ТИВ раҳбари Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган "Италия - Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади
Май 28, 2024. 09:29 • 39 сония
• 431
ТОШКЕНТ, 28 май. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Италияга ташрифи бошланади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28-29 май кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлади, – деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг telegram-каналида. – Ташриф давомида "Италия – Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари 20-21 май кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди