Ўзбекистон ва Бурунди ТИВ раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзоладилар
Сентябрь 25, 2024. 21:58 • 39 сония
• 193
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Бурунди ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Альберт Шингиро билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкасбим, ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Альберт Шингиро жаноблари билан биргаликда БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзоладик. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади".
Шарқий Африка давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 152-мамлакатга айланди.
Бундан аввал Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Сейшел ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди