Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Мальтанинг мамлакатимиздаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Январ 23, 2025. 16:59 • 52 сония
• 168
ТОШКЕНТ, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мальтанинг янги тайинланган элчиси Кармело Ингуанезни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мальтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Кармело Ингуанез жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Кун тартибимиздан икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва Ўзбекистон-Мальта муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олди. Шунингдек, биз дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоладик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Мальта ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 25 февралда ўрнатилган. 2024 йил сентябрь ойи охирида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Мальта Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири Иан Борч билан учрашди. Музокаралар якунида вазирликлар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди