Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТнинг махсус маърузачиси билан учрашди

Август 21, 2024. 20:31 • 2 дақ

554
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТнинг махсус маърузачиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 21 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича Махсус маърузачиси жаноб Балакришнан Ражагопал билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон  Ҳукумати халқаро ташкилотлар билан кўплаб соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда. 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон ташаббуси билан БМТнинг 5 та резолюцияси қабул қилинди. Биз БМТнинг махсус маърузачилари билан барча соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз".


Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. У миллий қонунчиликда ва амалиётда уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш, жумладан, уй-жойнинг арзонлиги ҳамда яроқлилиги, хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва мажбурий кўчиришни ўрганиб чиқади.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси